Ёғлар кетишини тезлаштирувчи 5 озиқ-овқат

0

Тўғрисини айтганда, қувончли ваъдаларга қарамасдан, бирон-бир супер озиқ-овқат ёки сеҳрли масаллиқ сизни бел соҳасидаги қайсар ёғлардан қутқармайди. Бунинг учун шакардан воз кечиш, тоқат қилиб бўлмайдиган озиқ-овқатларни истисно қилиш, мириқиб ухлаш, стрессни тинчитиш ва спорт билан шуғулланишга тўғри келади.

Лекин қуйидаги озиқ-овқатлар орзуингизга тезроқ эришишга: иштаҳани яхшироқ назорат қилишга, яллиғланишни камайтиришга, метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради.

Долчин
Долчин меъда бўшашини секинлаштириш билан қондаги глюкоза миқдорини камайтириш хусусиятига эга, бу эса узоқ вақтгача тўйиш ҳиссини сақлаб қолишга ёрдам беради. Бир кунда бир ярим чой қошиқ эзилган долчин кифоя қилади. Асосийси, долчин янги бўлиши керак, чунки у вақт ўтиши билан таркибидаги полифеноллар ва фаол таркибий қисмларни йўқотади.

Кайен қалампири
Кайен қалампири кўпроқ калория йўқотишга ва иштаҳани қайтаришга ёрдам беради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, қалампирга аччиқликни берувчи капсаицин моддаси метаболизм тезлигини ва ёғлар кетишини оширади.

Зарчива (куркума)
Деярли ҳар бир касаллик яллиғланиш жараёнлари билан кечади. Яллиғланишга қарши ва ҳар томонлама фойдали бўлган зарчиванинг таркиби куркумин деб номланувчи таркибий қисмдан ташкил топган. Куркумин ёғларни йўқотишга ва кўплаб бошқа муаммолар билан курашишга ёрдам беради.

Зиғир уруғи
Янги янчилган зиғир уруғи — яллиғланишга қарши курашишга ва гормонларни бошқаришга ёрдам берувчи омега-3 альфа-линолен кислотасининг ажойиб манбаси ҳисобланади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, парҳез пайтида истеъмол қилинган зиғир уруғи иштаҳани пасайтиришга ёрдам беради.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: