Зиёда ҳамкасблари Шаҳзода, Райҳон, Лола ҳақида…

1

«Ҳордиқ» газетаси хонанда Зиёда билан ўтказган суҳбатни этиборингизга ҳавола этамиз.

— Жиғибийронингиз чиқиб турганда сизни тинчлантирувчи куч — бу…

— Ёлғизлик ва тинчлик. Бирон нарсани отиб-синдириб, ишкал қилмасимдан, ўзимни босиб олиш учун бирор жойга чиқиб, тинчланиб оламан.

— Сиз учун дунёдаги энг осон ва энг қийин иш?

— Дунёда осон ишнинг ўзи йўқ. Энг қийини — ишончни оқлаш бўлса керак.

— Сизга мутлақо хос бўлмаган одат?

— Ёлғондан йиғлаш. Ҳатто камера олдида йиғлаш керак бўлганда ҳам, ростдан кўз ёши қилиб оламан.

— Дунё машҳурлари орасида сиз чиройига тан берган соҳибжамол?

— Анжелина Жоли. Бу аёлнинг бетакрор ва табиий чиройига тан бераман.

— Турмуш ўртоғингиз овқат танлаш борасида инжиқми?

— Шукрки, қандай овқат тайёрласам ҳам, индамай ейди. Энг яхши хислати, албатта, овқатдан кейин ўз фикрини билдиради. Асосан, мақтайди (кулади).

— Энг яқин дўстингиз?

— Онам.

— Сиқилган пайтларингиз сизни қаердан топса бўлади?

— Ошхонадан. Таом тайёрласам, кўнглим ёришади.

— Йигитлардаги сиз ҳурмат қилмайдиган жиҳатлар?

— Барча ёмон, йигит кишига ярашмайдиган жиҳатлар.

— Сизни йиғлатиш учун…

— Бир оғиз қаттиқ гап. Лекин тезда хафа бўлиб, аразлаб қоладиган қизлардан эмасман. Аммо бир ранжисам, кўнглимдан чиқаришим қийин. Пайт пойлаб, албатта, бунинг заҳрини чиқариб оламан.

— Ўзингизни қайси томонлама мақтаган бўлардингиз?

— Мақталишга арзийдиган томоним, доим «Хўп бўлади», дейман ва айримлардан фарқли тарзда, айтдимми, бажараман.

— Шаҳзода, Райҳон, Лола… Бу исм­ларни эшитганингизда, хаёлингизга келадиган биринчи сўз?

— Шаҳзода — янгиликка интилувчан, Райҳон — истеъдодли ва гўзал, Лола — сўнгги пайтдаги қўшиқлари аж­ойиб. Учаласига ҳам ҳурматим баланд.

— Алишер Узоқовми, Жаҳонгир Позилжонов? Қайси исм сизга яқинроқ?

— Иккиси ҳам. Бу йигитларнинг битта умумий томони бор, ҳаётда жиддий, кинода ҳазилкаш. Уларнинг санъати ва одамийлик хислатларига бирдай тан бераман.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

Comments are closed.