Актриса Раъно Ярашева Умра зиёратига йўл олди

0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева “Умра-2018” доирасида кўплаб ўзбекистонликлар қаторида муборак Умра зиёратига йўл олди. Бу ҳақда актрисанинг қизи ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида хабар берди, деб ёзмоқда Qalampir.uz.

Онасининг Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан сафарга отланаётгани тасвирланган суратларни ва видеони жойлаштирган “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз Раъно Ярашеванинг илк бор Умра зиёратига йўл олганини ёзади.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 февраль куни актриса Раъно Ярашева 57 ёшни қаршилайди. У 1987 йилдан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритиб келмоқда. Раъно Ярашева бир ўғил ва бир қизнинг онаси, 5 набиранинг суюкли бувиси.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: