Гаага трибунали Венесуэла ҳамда Филиппинга қарши тергов жараёнини бошлади…

0

 

Халқаро жиноят суди бош прокурори Фату Бенсуданинг таъкидлашича, бу икки давлат раҳбарлари инсониятга қарши, инсонийликка тамоман зид бўлган жиноятларни содир этишган ва этишмоқда. Бенсуданинг ишонч билан таъкидлашига қараганда, Венесуэла раҳбари Николас Мадуро ҳукумат сиёсатига қарши анчадан бери давом этиб келаётган норозилик акциялари иштирокчилари ва ташкилотчиларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиб келяпти. Булар акциялар жараёнида иштирокчиларни совуқ қуроллардан ўққа тутиш, тутиб олинганларини турмаларга қамаб турли қийноқларга солиш кабиларда ўз аксини топган.

Филиппин президенти Родриго Дутерте эса мамлакат ичкарисидаги наркотик билан боғлиқ жиноят содир этганларни судсиз отиб ўлдириш сиёсатини юритишдан тийилмаяпти. Сўнгги хабарларда айтиб ўтилганки, ҳозирги кунга қадар наркотиклар савдоси, истеъмолида айбланиб, суд ҳукмисиз отиб ўлдирилган фуқаролар сони 8 минг нафардан ошиб кетган. Гаага трибуналидагиларнинг айтишича, бу билан Дутерте ҳали-вери тўхтамоқчи эмас.

Яна Венесуэлага қайтадиган бўлсак, бу мамлакатда молиявий инқироз жар ёқасида турибди. Инфляция даражаси аллақачон 4000 фоизга етиб улгурган. Венесуэлаликлар егулик қидириб қўшни мамлакатларга пиёда ўтишга ва ўша ердан егулик сотиб олишга мажбур бўлишмоқда. Николас Мадура инқирозга барҳам бериш ҳақида ўйлаб ҳам кўргани йўқ.

korrespondent. net

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit