КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

Қиморбоз автобус бекатида турганча ёнидаги ўсмирга сўз қотди:

— Қизиқ замонлар бўлди-да!.. Ҳозирги ёшлар турмуш ўртоғини компьютер ёрдамида қидириб топаётганмиш.

— Ўзингиз-чи? Кеннойимни қандай топгансиз?

— Менми?.. Уни қартада ютиб олганман.

* * *

Эркак дўстига мақтаняпти:

— Кеча зўр иш қилдим. Шартта бошлиқнинг хонасига кириб бордим-да, столига муштладим.

— Кейин-чи?

— Шу ишни зап вақтида қилибман. Сал ўтиб бошлиқ сафардан қайтиб келди.

* * *

Йигит заргарлик дўконига киргач, сотувчи унга деди:

— Дўконимизга хуш келибсиз! Мана, бизда турли кўринишдаги тилла тақинчоқлар бор. Йигирма фоиз чегирмаси билан сотамиз. Ишонаманки, севган қизингизга жуда ёқиб тушади.

— Менинг севган қизим йўқ.

— Вой, нега сиздай келишган йигитнинг севган қизи йўқ?

Йигит (хомуш тортиб):

— Хотиним рухсат бермайди.

* * *

Болалар боғчасида. Қизалоқ болакайдан сўради:

— Янги йилда ким бўласан?

— Шрек.

— Ниқобини олиб беришдими?

— Ҳа. Ўзинг ким бўласан?

— Соҳибжамол.

— Ниқобини олиб беришдими?

* * *

Икки экстрасенс учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан сўради:

— Хўш, менинг ишларим қалай?

* * *

Эркак яқин дўстини ўттиз йилдан сўнг учратиб қолди. Унинг ўнта фарзанди борлигини кўргач, сўради:

— Сен хотининг билан жуда бахтли яшаётган бўлсанг керак-а?

— Бу нима деганинг? Худонинг берган куни менга бақиргани бақирган. Очиғини айтсам, ундан жуда қўрқаман.

— Унда нега шунча бола орттирдинг?

— Болаларнинг орасига беркиниб олиш қулай-да!

* * *

Автобус бекатидаги эълондан:

«Биз эълон кўчирувчиларни эълон кўчириш вазифасига ишга қабул қилиш ҳақидаги эълонларни кўчириш учун эълон кўчирувчиликка ишга қабул қиламиз».

* * *

Пашшалар буқа билан муштлашишаётганди. Муштлаша-муштлаша охири бир пашша икки метр нарига учиб кетди-да, буқага бақирди:

— Вей, муштлашсанг, ҳалол муштлашгин-да! Нега кўкракка тепасан, номард?

* * *

Қари жуҳуд қўшнисига деди:

— Қандай кунларга қолдик-а! Бензин яна қимматлашибди-я!

— Сизга нима? Барибир машинангиз йўқ-ку!

— Ие, «зажигалкам-чи?

* * *

Йигит қизга деди:

— Турмуш қурсак, кў-ўп пул ишлаб топамиз-да, денгиз бўйларига дам олиш учун борамиз. Ва битта яхтани ижарага олиб тўлқинлар оша маза қилиб саёҳат қиламиз.

Шу пайт қизнинг кўнгли беҳузур бўла бошлади.

Йигит:

— Сенга нима бўлди?

— Тўлқин жуда кучли экан. Баланддан-пастга тушаётиб бошим айланиб кетди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here