«Кўнгил қўймай яшаш қийин экан…»

2

— Онам жуда кўп хонадонларнинг эшигини қоқди. Аммо бирорта хонадон бизга қизини беришга розилик бермади. Бунинг сабаби оддий эди. Отам-онам ажрашган, биз тўртовлон ёлғиз, ҳеч қаерда ўқимаган ва бир корхонанинг ҳовлисини супуриб юрадиган онамнинг қарамоғида эдик. Тўнғич ўғил бўлганим учун онам мени тезроқ уйлантириш тараддудида, бироқ ҳеч бир қиз менга умр йўлдош бўлишни истамасди. Мен офисда техник бўлиб ишлардим. Шунинг учун ҳам тўғри келган қизни эмас, ўқимишли, фаҳм-фаросатли қизларга оғиз солишга журъат этардим. Онам эса умидсизларча «Улар бизга қизини берармикин», деб совчиликка борар ва ишни пишитолмай қайтарди. Шунданми, йигитлик ғурурим, руҳим синди ва тўғри келган қизга кўнгилсиз бўлсам-да, уйланишга қарор қилдим. Ёқмаса ҳам, хунуккина бўлса-да, ақлли бир қиз билан учрашдим. Тўй бўлди. Ҳозир уч нафар фарзандим бор. Аммо хотинига нисбатан юрагим сира жизилламайди, тўғрироғи, уни севмайман. У эса мен учун ҳамма нарсага тайёр. Энг муҳими, онамнинг кўнглини олишга уста. Лекин кўнглим сира уни демайди. Баъзида аламдан ажрашсаммикин, деган хулосага келаман. Кўнгилсиз яшаш қийин экан? Қандай йўл тутай?

… 45-89 абоненти

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

2 ФИКРЛАР

  1. «Кўнгил қўймай яшаш қийин экан…» Мавзусидаги 45-89 абоненти эгасига айтар гапим сиз хозир ажрашиб кетсангиз уч нафар фарзандларингизнинг куз ёшига колмайсизми? Менимча узингиз билмаган холда рафикангизга шу кадар богланиб колгансиз хозир у ёнинггизда пайтида сезмаябсиз. Худо курсатмансин, у сиздан олисда булганида менимча бир кунга бормай согина бошлайсиз. Худога шукир килинг сизни севадиган ва ардоклайдиган шундай умр йулдош учратганига.

  2. nikoh Allohning bandalariga inoyatidir. shuning uchun ko’nglingizni xarxashasidan Allohga qarshi bormang. o’rtada farzandlaringiz ham bor ekan. Allohning bandani suyganni Alloh ham yaxshi ko’radi. Yaxshi yashang, oilasi notinchlar qancha… Ayollar ojizadir. ularni kamchiliklari bo’lsa kechiring. yaxshi hayot tilab yurtdoshingiz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here