Наҳотки! Игорь Сергеев ҳам гол уради: у жамоасини хавфли зонадан олиб чиқди (видео)

0

Игорь Сергеев Бирлашган араб амирликларида ўзининг дебют голи киритишга муваффақ бўлди.

«Ва ниҳоят ўша кун келди ва ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев БАА чемпионатидаги дебют голини урди. Бунинг учун Сергеевга 4 та ўйин керак бўлди. «Дибба Ал-Фужайраҳ» клубини қабул қилган «Ал-Дафра» ишончли ғалабага эришди. Беллашувнинг 92-дақиқасида Сергеев ўз голи билан жамоасининг очко йўқотиши масаласини кун тартибидан олиб ташлади», — деб ёзмоқда «Championat.asia» нашри.

Маълум бўлишича, Сергеевнинг голи жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ҳисобда ортда бораётган меҳмонлар мувозанатни тиклаш учун бор имкониятини ишга солаётган бир пайтда, Игорь ўйинга нуқта қўйиб берди. Жамоанинг македониялик мураббийи мана тўртинчи беллашувдирки Сергеевга бошланғич таркибда имконият бериб келмоқда. Эндиликда унинг жамоаси хавфли зонадан бирозгина узоқлашиб олди.

 

manba: xabar.uz