SMSга жойланган заҳар!

0

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёмон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради», дедилар». Муслим ва Термизийлар ривоят қилишган.

Демак, ҳадиси шарифнинг иккинчи ярмида исломда бирор ёмонликни пайдо қилишлик қанчалик катта гуноҳ эканлиги, ачинарлиси эса ўша ёмонликни пайдо қилувчини ўзининг гуноҳи эмас, балки унга амал қилганларнинг гуноҳларидан ҳам ўша инсонга ёзилиб туриши айтиляпти. Энди, тасаввур қилинг, қайсидир бир тармоқ ёки шахс уяли алоқа воситасида биз сўз юритаётган SMSлардан бирини тарқатса, бу нарса бирданига бир неча минг ёки миллион одамга тарқалади. Энг ёмони, улар ҳам бу «яхши ният» ниқоби остидаги шиорга ишониб, ўз-ўзидан яна кимларгадир тарқатади. Бу ташвиқот шу билан тўхтаб қолмайди. Балки, узлуксиз бир-бирига уланиб, давом этаверади. Бунинг натижасида юқорида айтиб ўтганимиздек, ўта кенг кўламли бузуқчилик, фаҳш ва фитна-фасод урчийди. Булардан пайдо бўлаётган гуноҳ-маъсиятлар эса тарқатувчиларнинг ҳар бирига камаймаган ҳолатда ёзилиб туради.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан