Тошкент прокуратураси руҳий хаста қиз нима учун талаба йигитни пичоқлаб ўлдирганлиги ҳақида маълумот берди

2

Тошкент прокуратураси талабани пичоқлаб қўйган руҳий хаста қиз билан боғлиқ жиноий иш ҳақида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, 4 феврал куни пойтатнинг Учтепа туманида саҳар соат учларда 28 яшар О.Бороненко Тўрттинчи феврал куни пойтахтнинг Учтепа туманида 28 яшар қиз ўз уйи олдида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг биринчи босқич талабаси кўкрагига пичоқ билан зарба берган эди М.Мамажоновнинг кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берган эди. Натижада йигит ҳодиса жойида вафот этган.

Тошкент прокуратураси бошқарма раҳбари Бобир Деҳқоновнинг сўзларига кўра, можаронинг икки иштирокчиси бир неча соат аввал танишишган бўлган.

«Ҳодиса шундай бошланганки, Бороненко қотиллик содир этилишидан бир кун аввал таксида бир ёш йигит билан танишган бўлиб, у Мамажоновнинг таниши бўлган. Эртаси куни улар эндиликда уч киши кафеда учрашишган. Шундан сўнг қиз уларни ўз хонадонига, кечки овқатга таклиф этган. Ўша вақтда квартирада тўрт киши бўлишган — икки йигит, қиз ва унинг онаси», — қайд этди Деҳқонов.

Шундан сўнг, қизнинг онаси ухлашга кетган, компания эса спиртли ичимликларни ичиб, суҳбатни давом эттирган.

«Қиз илгари махсус муассасада бир неча бор даволанган. Уни даволаган шифокорнинг бизга берган маълумотларига кўра, спиртли ичимликлар истеъмол қилганидан сўнг, қиз тезда жаҳлланадиган ва агрессив ҳолатга келар экан. У дўконларда, сартарошхоналарда, атайдан жанжалларни келтириб чиқарар экан. Бу ерда ҳам худди шундай бўлган. Жанжал авж олган, Мамажонов квартирадан қочиб чиқа бошлаган, қиз унга зинапоя майдончасида етиб олиб, пичоқ билан зарба берган», — деб ҳикоя қилди Бобир Деҳқонов.

Маст ҳолати тарқаган вақтда қиз ўта осуда ва хушмуомала бўлган. Шундай бўлсада, касаллиги бот-бот бўй кўрсатиб турган. Мисол учун, у 2007 йилда ўз ўғлидан воз кечган ва уни болалар уйига топширган.

Прокуратура ходими сўзларига кўра, эндиликда Бороненко мажбурий даволаш курсларидан ўтиши керак бўлади. Бу курслар қанча муддат давом этади ва қизга қамоқ жазоси тайинланадими йўқми суд ҳал этади.

Sof.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

2 ФИКРЛАР

  1. Касал бўлса нега жиннихонада эмас. Одом ўлдиргандан кейин даволанишга юбориш…… энди кеч.

Comments are closed.