Яна Фарғона! Ўн олти ёшга тўлмаган ўсмирга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган шахс қўлга олинди

0

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 1960 йилда туғилган фуқаро Мирзаакбаров Юсуф Абдуманнонович, шахсини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация марказига олиб келинди.

Ю.А.Мирзаакбаров Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда, унга нисбатан 29.04.2016 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.

Ю.А.Мирзаакбаров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 129-моддаси
1-қисмида кўрсатилган (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган.

Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Диққат !!!

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишларини сўраймиз.

 

manba: guvd.uz