Брэд Питт Tesla автомобилида ЙТҲга учради (видео)

0

Машҳур Голливуд актёри Бред Питт Лос-Анжелес шаҳрида уч ёқлама содир этилган ЙТҲ га учради, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Tesla электромобилини бошқариб кетаётган 54 ёшли актёр унча катта бўлмаган кумушранг Nissan Altima русумли автомобили билан тўқнашди, мазкур автомобиль ҳам ўз навбатида қора рангли Kia Soul автомобилига бориб урилди.

ЙТҲнинг барча иштирокчилари автомобилларга етказилган зарарни аниқлаб, бир-бирларининг манзилларини олишди ва қўл бериб хайрлашганча, ўз йўлларида давом этишди. Уларнинг бундай йўл тутишларига автомобилларга унча катта зарар етказилмагани сабаб бўлди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here