Нонушта учун ерёнғоқли паста

0

Мазали ва фойдали бўлмиш ерёнғоқли пастани уйда тайёрлаш усулини биласизми? Бу жуда ҳам осон. Бу борада қовурилган ерёнғоқ асосий маҳсулот саналади.

Бу жуда хушбўй ва тўйимли ширинлик бўлиб, печене ва нонга ҳам суртиб ейишга жуда қулайдир. Бундай пастадан музқаймоққа қўшиб ейишга ҳам жуда яхши. Пишириқларингизга ерёнғоқли паста қўшиб янги таъмлар яратинг!

Ерёнғоқли паста тайёрлаш учун пўстлоғидан тозаланган ва қовурилмаган ерёнғоқ ишлатсак яхшироқ.
Қуритилган мевалар сотиладиган расталарда бундай ерёнғоқларни топишингиз мумкин.

Газ печи патнисига ҳеч нарса суртмаймиз, ерёнғоқларни бир текис ёйиб чиқамиз.180 C да қиздирилган газ печида 10 дақиқа давомида пишириб оламиз.

Агар ерёнғоқ тозаланмаган бўлса, унда уни ҳам худди шундай газ печида пишириб оламиз ва совутамиз.Ерёнғоқларни қўлда ишқалаб, пўстидан осонликча тозалаймиз.

Ерёнғоқ тўқроқ рангга киради.

Тозаланган ерёнғоқларни блендер идишига соламиз.Асал ва туз соламиз. Тузни ўз хоҳишингизга қараб солишингиз мумкин.

Аралашма бошида кукунсимон бўлади, шу пайтда ўсимлик ёғини соламиз.Таъбга қараб шоколад бўлакчаларидан ҳам солишингиз мумкин. Унда сиз шоколад-ерёнғоқли паста тайёрлаган бўласиз.

Силлиқ масса ҳосил бўлгунича блендерда майдалайверамиз.Паста суюқроқ бўлишини истасангиз ўсимлик ёғини кўпроқ солинг.

Тайёр пастанни банкага солиб қопқоғини ёпиб қўйинг.Бундай пастани совутгичда 6 ойгача сақлаш мумкин.

 

manba: zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: