Ноқулай об-ҳаво туфайли юзлаб рейслар бекор қилинди

0

АҚШнинг Ўрта Ғарб минтақасига қалин қор ёғди. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Чикаго халқаро аэропортида 550 та, Детройтдаги халқаро ва маҳаллий аэропортларда эса мос равишда 230 та ва 100 та рейс бекор қилинди.

Бу ҳақида “ТАСС” ахборот манбаси хабар берди. Ушбу давлатдаги “American”, “Delta”, “Southwest” ва “United” авиакомпаниялари Висконсин, Иллинойс, Индиана, Миннесота, Мичиган ва Огайо штатлари томон амалга ошириладиган парвозлар кечиктирилиши ҳақида ўз мижозларини огоҳлантирди. Метеорологларнинг прогнозига кўра, кучли ёғингарчилик бир неча кун давом этиб, охирги йиллардаги энг серқор мавсум бўлади. Чикаго маҳаллий давлат бошқаруви органлари кўчаларни тозалаш учун 300 та оғир техника воситаларидан фойдаланишни режалаштираяпти. Бугун бу ҳудудга қор қалинлиги 20 см., Детройтда 15-23 см.гача қалинликда қор ёғиши кутилаётир. Маълумотларга кўра, 1884 йилдан бери Чикагода фақат тўққиз марта ёққан қорнинг қалинлиги 30 см.дан ошган экан.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: