Пора билан қўлга олинган ИИБ ходими суд залидан озод этилди

1

ИИБ катта инспектори таъмагирликда гумонланиб тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

 

Кеча, 9 февраль куни Нукус шаҳар “Жувазши” маҳалла фуқаролар йиғини, Жузимбоғ кўчасида истиқомат қилувчи 1989 йилда туғилган М.Н нинг суд иши кўрилди.

 

Унда жамоатчилик вакиллари, жумладан Ёшлар етакчиси иштирок этди.

 

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича суд қилиниб, Суд жараёни 2018 йил январь ойида икки маротаба ўрганиб чиқилди.

 

Иш 2 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судида яна бир бор кўрилди.

 

Фуқаро М.Н ни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўз кафиллигига олди ва у суд залидан озод қилинди.

 

Ёшлар иттифоқи тез кунларда унинг бандлигини ҳам таъминлаш учун ҳаракатни бошлаб юборган.

1 ТА ФИКР

Comments are closed.