Президент Сергелидаги янги уйларнинг қурилиши билан танишди

0

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги туманларга ташрифини амалга ошираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 9 февраль куни Президент Тошкент шаҳрининг Сергели туманида янги қурилаётган уйлар билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тумандаги уйлар қурилиши лойиҳасига асосан 7 ва 9 қаватли 120 та уй қурилиши бошлаб юборилган.

Бу уйлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан замонавий қилиб барпо этилмоқда.

Шунингдек, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, дам олиш жойлари, поликлиникалар, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари ва бошқа инфратузилма объектлари қурилиши кўзда тутилган.

Ушбу турар жойларни жорий йилнинг сентябрь ойида ўз эгаларига топшириш режалаштирилган.

“Ўзбекистонда уй-жойлар қурилиши ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу боис қурилиш-пудрат ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий билим ва малакага эга мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш зарур, деди Шавкат Мирзиёев.

Муҳандис ва қурувчилар билан мулоқотда одамлар учун барча зарур шароитлар яратиш, маиший хизмат объектларини уйларнинг биринчи қаватига жойлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: