Таркан илк бор ота бўлади (видео)

0

Оммавий ахборот воситаларида бир неча бор Тарканнинг турмуш ўртоғи ҳомиладор эканлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалган бўлсада, жуфтлик бу мавзуга очиқлик киритмаган эди. Куни кеча машҳур хонанда ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида видео хабар қолдирди. Унда Туркия мега юлдузи Таркан тез орада ота бўлиши ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

«Ҳа, тўғри. Ота бўламан. Жуда хурсандман ва сизлар билан баҳам кўришни истадим», – дейди Таркан ўз видео хабарида.

A post shared by Tarkan Tevetoğlu (@tarkan) on

Маълумот учун: Таркан 2016 йилнинг 29 апрель куни ўз мухлисаси Пинар Делекга уйланган. Тўй Тарканнинг муҳташам вилласида бўлиб ўтган эди. Ўшанда Таркан 43 ёшда, севгилиси эса 33 ёшда эди.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: