Тошкентлик аёл рашк туфайли овсинига жароҳат етказди

0

Тошкент вилояти Паркент туманида яшовчи 3 нафар фарзандли 31 ёшли аёл Нигора (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзидан ёши катта бўлган овсини Дилбар билан жанжаллашиб қолади, деб ёзади «Telegraf.uz».

Овсинларнинг ўрталаридаги низо шунчаликка бориб етадики, улар бир-бирларига жиддий тан жароҳати етказади.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра 46 ёшли Дилбарга тан жароҳатлари етказилгани аниқланади. Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимида уларга нисбатан жиноят иши очилади.

Тергов бўлими бошлиғининг маълум қилишича, овсинлар ўртасидаги келишмовчилик рашк туфайли келиб чиққан.

«Туманнинг маҳалла фуқаролар йиғинида овсинларни яраштириб қўйиш чоралари кўрилганига қарамасдан, улар муросага келмаган. Эндиликда Нигора ўзининг хатти-ҳаракатлари учун қонун олдида жавоб бериши лозим», — дейилади хабарда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here