«Uzbek Tigers» Кубада тор-мор келтирилди

0

Бугун «Uzbek Tigers» жамоаси Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг саккизинчи мавсумида илк жангини ўтказди.

Янги мавсумда «America» гуруҳида ўз жангларини ўтказадиган вакилларимиз учун мавсум осон бошлангани йўқ. Ўтказилган бешта жангнинг барчасида спортчиларимиз имкониятни бой бериб қўйдилар. Якунда кубалик боксчилар йирик – 5:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Тўқнашувда ҳисоблар қуйидагича кўриниш олди:

-52кг: Йозбани Виета – Худойназар Файзов 3:0

-60кг: Лазарио Альварес Эстрада – Шунқор Абдурасулов 3:0

-69кг: Рониель Иглесиас – Маҳмуд Ғоипов 3:0

-81кг: Хулио ла Круз – Мадиёр Саидраҳимов 3:0

+91кг: Хосе Лардует Гомес – Баҳодир Жалолов 2:1

Энди ушбу жамоалар 27 февраль куни Термиз шаҳрида соат 18:30да бошланадиган жавоб тўқнашувида ўзаро ҳисоб-китоб қилиб оладилар.