«Ўзстандарт» «Ҳалол» стандартлари бўйича сертификатлаштиришни жорий этади

0

«Ўзстандарт» агентлиги ЎзДСт 3286:2018 давлат стандарти «Ҳалол» озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича умумий қўлланмани жорий этди. Яқин вақт ичида маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари учун тегишли йўриқнома чиқади, деб ёзади Norma.

«Ҳалол» стандартлари маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва маркалаш жараёнларига Ислом қоидаларига мувофиқ талабларни белгилайди.

Стандартларнинг жорий этилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун сотиш бозорларини кенгайтириш ва зиёрат туризмини ривожлантиришга кўмак беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзстандарт» агентлиги «Ҳалол» стандартларининг аҳамияти ҳақида ролик тақдим этганэди.

 

manba: daryo.uz