Диққат, Москва яқинида йўловчи ташувчи самолёт қулаб тушган. Қурбонлар 71 киши!!!

0

 

«АН-148» русумли самолёт салонида 65 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзолари билан Домодедово аэропортидан ҳавога кўтарилган-у, Аругоново қишлоғида ерга қулаб тушган. Ҳалокат шу қадар жиддий кечдики, самолётдагиларнинг биронтаси ҳам тирик қолмади. Барчалари ҳалок бўлишди.

Рен-Тв телеканали хабарига кўра, «Саратов авиалиниялари» компаниясига қарашли бу самолёт Домодедово аэропортидан ҳавога кўтарилгач, ҳеч қанча ўтмай экипаж алоқага чиқишни бас қилган.

Айни пайтда фалокат содир бўлган жойда мутахассислар иш олиб бормоқда. Ҳалок бўлган йўловчиларнинг яқинлари учун қайноқ линиялар, қўшимча ахборот олиш марказлари ташкил этилган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Гувоҳларнинг айтишига қараганда, самолёт қулагандан кейин бўлаклари 1 километр масофагача сочилиб кетган.

«Интерфакс»

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here