Олимлар эрта ўлиб кетишдан асровчи амалларни аниқлашди…

0

 

«Science Alert» илмий-оммабоп журнал мутахассисларининг таъкидлашларича, эрта, фавқулодда ўлимнинг олдини олиш учун биринчи навбатда ўрта яшар одамлар ҳар куни қон босимини ўлчатиб туришлари керак. Қон босимининг стандарт меъёри 130-80 бўлиши лозим. Навбатдаги амал эса тўлақонли дам олишдан иборат бўлади. Дам олганда ҳам мия тўлиқ ўчирилиши шарт. Ёки курсида гаплашмасдан, кўзларни юмган ҳолда кунига 15-20 дақиқадан ўтириш зарур бўлади. Бу амал қон босимини меъёрий ҳолатга келтириб, стрессдан асрайди.

Учинчиси жисмоний машқлар. Ўрта ёшдагилар ҳар куни аэробик машқларни амалга оширишлари керак. Бу машғулот қон айланиш тизимини яхшилаш учун хизмат қилади. Бундан ташқари, гимнастика ҳам жуда яхши фойда беради.

Спиртли ичимликлар истеъмоли буткул рациондан олиб ташланиши лозим. Қолаверса, қон босими ошмаслиги учун олимлар ёғли, шўр, аччиқ таомларни тузи кам ва оқсилга бой маҳсулотлар билан алмаштиришни маслаҳат беришади. Тўғри, инсон қанча яшаши, қачон ўлиши-ю, қачон туғилишини ёлғиз Оллоҳ билади. Аммо худо билади деб ўтирмасдан, бандаларнинг ўзи ҳам ҳаракат қилиши зарур-да!

topnews. ru