Олимлар зиён етса, қайта тиклаш мумкин бўлган электрон тери турини яратишди…

0

 

Терини Коларадо университети мутахассислари яратишди. Электрон тери полиимин деб номланган материал асосида, терефтальальдегид, диэтилентриамин ва трисамин аралашмасидан пайдо бўлди. Хона иссиқлик даражасида зиён етган электрон тери 30 дақиқа ичида қайта тикланади. Агар Цельсий шкаласидаги +80 даража иссиқликда ушлаб турилса, қайта тикланиши учун атиги 10 дақиқа зарур бўлади. Шу амаллар адо этилгач, электрон тери сенсори аввалгидек хатоликларсиз бир меъёрда ишлай бошлайди. Мабодо етказилган зиён катта бўлиб чиқса, уни махсус суюқликда эритиб, янги ускуна ясаш ҳам мумкин бўлади.

Олимларнинг айтишича, электрон тери жуда эгилувчан. Уни қўлга ёпиштирган ҳолда ҳам олиб юрса бўлади. Аммо эластиклик даражаси паст.

runews24. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: