Оллоҳга беадад шукр, Ўзбекистонда масъулиятсиз тиббиёт ходимлари, раҳбарлари оммавий равишда ишдан бўшатилмоқда!!!

0

 

Барчага маълум, айниқса, беморлик туфайли касалхонага, поликлиникаларга мурожаат этувчилар жуда яхши билишади. Оқ халатли қасамхўр, масъулиятни порага қўшиб еб қўйган, шафқатсиз, устидан шикоят қилса, кўплашиб ўша беморнинг ўзини айбдорга, ҳатто гуноҳкорга чиқариб қўювчи қўштирноқ ичидаги тиббиётчилар республикамизда урчиб кетган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев имкон доирасида худди шундай оқ халатли қора кўнгилларга қарши курашмоқда, бошқалардан ҳам шуни талаб қилмоқда. Мана, Яратганга шукрлар бўлсин, кураш Фарғона вилоятигача етиб борди.

Дастлабки иш Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жавобгар ходимаси А. Ниғмановани эгаллаб турган вазифасидан озод этиш билан бошланди.

Шу жумладан, Риштон туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўринбосари О. Қосимова, марказий поликлиника ходимаси М. Раҳмонова, тумандаги тез ёрдам бўлими раҳбари М. Болтабоев, бўлимнинг жавобгар ходимаси Д. Бурхоновалар ҳам ишдан бўшатилди. Улар патронаж ишларини қониқарсиз тарзда ташкил этганлик, тез ёрдам кўрсатиш ишларини аянчли кўринишда ташкил этганликда айбланди.

Қолаверса, вилоятдаги бошқа туманларда ҳам масъулиятни, Гиппократ қасамини еб қўйган оқ халатли қора кўнгил тиббиётчилар ўз вазифаларидан озод қилинди. Улар Бағдод, Қўштепа, Олтиариқ, Тошлоқ туманлари тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари Ю. Абдусатторов, Б. Абдураҳмонов, Т. Мамажонов, М. Турсунхўжаев, Ш. Бузруковлар ҳисобланади. Бу туманларда ҳам аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш жуда ачинарли аҳволда қолиб кетган. Улар ишдан бўшатилибгина қолмай, уч ойлик маоши миқдоридаги жаримага ҳам тортилди.

Ҳақиқатан, Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида аҳвол жуда ёмон. Врачдан тортиб ҳамширагача беморларни табақалаштириб олганларига гувоҳ бўласиз. Ҳатто, пулли бўлимларда даволанган бемор ҳам то врачлардан қайсидир бирининг киссасига пул солиб қўймаса, у эътибордан, назардан қолади. Худо кўрсатмасин, башарти шу ҳақда шикоят қилса, оқ халатли қора кўнгил соҳиб ва соҳибалари ўзаро бирлашишади-ю, беморнинг ўзини айбдорга, гуноҳкорга чиқариб қўйишади. Илойим, президентимизга Яратганнинг ўзи куч, мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр берсин! Бу тилаклар республикадаги барча касалхоналарга шифо истаб бориб жафо топган беморларнинг кўнгил нолалари бўлса не ажаб.

podrobno.uz

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: