Хитой олимлари қайноқ чой ичиш оқибатда ошқозон саратонига йўлиқтиришини аниқлашди…

0

 

Олимлар кўп йиллар давомида шу масалада изланишлар олиб боришди. Тадқиқотларда тахминан 460 киши кўнгилли сифатида иштирок этди. Уларнинг ёши эса 30-80 атрофида эди. Иштирокчилар кунига кўп миқдорда қайноқ чой ичишган. Бундан ташқари, ҳар куни 15 граммдан кам бўлмаган ҳолда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, тамаки маҳсулотлари чекишган. Қайноқ чой эса бу маҳсулотлар заҳрига қўшилиб, ошқозон саратони пайдо бўлиш жараёнини тезлаштирган. Олимларнинг таъкидлашича, Цельсий шкаласи бўйича 65 даража ва ундан юқори бўлган суюқлик организмга термик жароҳат етказади ва натижада ошқозон саратони келиб чиқиб, юқорида номлари келтириб ўтилган маҳсулотлар кўмагида қисқа фурсатда ривожланишга ҳам улгуради.

runews24. ru