13 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

0

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-4, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 0-5, Устюрт бўйлаб айрим жойларда кечаси 10-15, кундузи 2-7, Хоразм вилоятида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи  0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб айрим жойларда кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамолнинг тезлиги вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача, шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 15-20 метргача, секундига шиддат билан 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: