Франция ишчи кучи етишмаслигидан азоб чекмоқда…

0

 

Ҳа, Франциядаги кўзга кўринган компаниялар ишчи кучи етишмаслигидан инқирозга юз тута бошлади. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 29 миллион нафар ишга лаёқатли фуқаролар мавжуд. Шуларнинг 3, 5 миллион нафаригина расман ишсиз дея тан олинган.

«Airbus — Figeac-Aero» компанияси ҳам бошқалар сингари ишчи кучи етишмаслигидан фақат зарарга ишлай бошлади. Компанияга тегишли завод раҳбари Патрис Паризонинг гапига қараганда, улар янги ходимларни жалб этиш учун нимаики зарур бўлса, ҳаммасини қилиб кўришди. Бахтга қарши реклама, турли дастурлар ҳам иш бермаяпти.

Статистик маълумотларда айтиладики, 2017 йили мамлакат бўйича 350 минг бўш иш ўринлари ёпилмасдан шундайлигича қолиб кетган. Ҳатто, мамлакат президенти Эммануэль Макрон шахсан шу муаммо билан шуғулланмоқда. Бироқ ҳозирча ҳаракатлар ўз самарасини бера қолмаяпти. Энди ҳукумат 15 миллиард евро қўшимча маблағ ажратишни мўлжаллаяпти. Бу маблағ давлат хазинасидан ажратилиб, қўшимча ишчи кучи жалб этиш мақсадларига сарфланади. Шунинг доирасида янги касбга йўналтирувчи курслар ташкил этиш ҳам режага киритилган.

Франция марказий банки раҳбари Франсуа Виллеруа де Гало айтиб ўтдики, агар ишчи кучи етишмаслигига тез фурсатда барҳам берилмаса, мамлакат иқтисоди жар ёқасига бориб қолади.

— Уч ярим миллион нафар ишсиз ва юз минглаб бўш иш ўринлари билан узоққа бора олмаймиз, — деди у. — Бунга барча бир ёқадан бош чиқариб нуқта қўйиши лозим. Шубҳасиз, шу ишда Франция президенти албатта бош-қош бўлиши керак…

Сўнгги маълумотларда таъкидланишига қараганда, Америка Қўшма Штатларидаги кўзга кўринган компаниялар ҳам ишчи кучи етишмаслиги оқибатида зарарга ишлай бошлаган.

Bloomberg

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here