ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Хитойчадан таржима қилинганда, «тўрт» рақами «ажал» маъносини беради. Шунинг учун бу мамлакатда яшовчилар уйини 4 рақами билан рақамламайди. Лифтда ҳам тўртинчи қават бўлмайди.

2. Агар қуёш атиги 1 сонияда ўзидан таратган энергия йиғилса, ер юзидаги жами одамлар учун бир миллион йилга етган бўларди.

3. Бир марта чақмоқ чақишидан чиқадиган иссиқлик +30000 даражага тенг.

4. Ер ва қуёш оралиғидаги масофа 150 миллион километрга тенг. Шу масофадан ерга узатиладиган ёруғлик 8 дақиқа-ю, 19 сонияда манзилда бўлади.

5. Ўрта асрларда кенг пешона ақллилик белгиси ҳисобланган. Шунинг учун эркак ва аёллар сочини орқага қаратиб тарашган.

6. Ер юзидаги энг узун сочнинг узунлиги 6 метрга тенг. Бу сочнинг эгаси эса Вьетнамда яшайди.

7. Акула танасида ҳеч қачон оғриқни ҳис этмайди. Чунки унинг организми ўзидан оғриқни йўқ қилувчи алоҳида модда ишлаб чиқаради.

8. 17 асрда Англияда синоптик об-ҳаво ҳақида нотўғри маълумот берса, ўлимга ҳукм қилинган.

9. Исландия ташкил топгандан бери то шу кунга қадар бу давлат полициячилари бир нафаргина одамни ўлдирган холос.

10. Дунёда ҳар биримизга қуйиб қўйгандек ўхшайдиган олти нафар қиёфадошимиз бор. Лекин уларни учратиш имконияти 9 фоизнигина ташкил этади.

11. Африкадаги баъзи қабилаларда ёввойи урф бор. Биринчи никоҳ кечасида куёв бўлмиш келиннинг икки дона олд юқори тишини уриб синдириши керак.

colors. life

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади