Саакашвили: “Менинг бувам Сталинни қутқариб қолган”

0

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили ўзининг буваси Сталинни қандай қилиб қутқариб қолгани ҳақида айтиб берди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, у яқинда Сталин ҳақидаги филмни томоша қилган ва бу ҳикоя унинг ёдига тушган.

Саакашвили бир пайтлар подшоҳ ҳарбийлари Сталиннинг уйига кириб унинг ҳамма нарсасини мусодара қилгани ва уйдагиларини қамоққа олаётганида буваси Тамара уни қутқариб қолганини айтиб берди.

“Бунинг ўрнига кейинчалик Сталин миннаддорлик белгиси сифатида бувамнинг отаси ва укасини ўлдиртирган”, дейди у.

Маълумот ўрнида, Сталин ҳақидаги филм жорий йилнинг 25 январь куни Россия кинотеатрларида қўйилиши керак эди, бироқ бунга мутасадди ташкилотлар томонидан таъқиқ қўйилгани боис филмь экранларга чиқмай қолди.

 

manba: qalampir.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: