Тошкентдан ҳавога кўтарилган самолёт Самарада мажбурий қўндирилди

0

Бугун, 12 февраль куни Самара аэропортига Тошкентдан Петербургга қараб учиб келаётган самолёт мажбурий тарзда қўнишни амалга оширди.

Лайнернинг мажбурий қўнишига сабаб, самолёт бортида бўлган бир ўзбекистонлик фуқаронинг соғлиги жиддий ёмонлашгани бўлган.

Йўловчининг қон босими бирданига тушиб кетиши эвазига унинг соғлиги хавф остида қолган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилиши учун самолёт қўндирилган.

Самолёт соат 11:15да қўндирилган бўлиб, 50 ёшли ватандошимизга тез ёрдам машинаси чақириб, уни шифохонага олиб боришмоқчи бўлишган, афсуски бу фуқаро ҳаммаси жойида эканлигини айтиб, яна йўлида давом этишга қарор қилган.

Кейинчалик, фуқаронинг соғлиги яна ёмонлашгани боис, уни Рейсдан олиб қолиш ва самолёт парвозини қайта йўлга қўйиш масаласи кўрилган.

Аниқланишича, ўзбекистонлик фуқаро Санкт-Петербургга жарроҳлик операцияси учун, яъни даволаниш учун кетаётган бўлган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: