Хушхабар! Талабаларнинг стипендиясига 350 минг сўмдан қўшилади!

0

Бугун, 12 февраль куни соат 14:00да Тошкент шаҳридаги “Ёшлар прес-клуби”да «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси» совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади, дея хабар тарқатди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи расмий сайти.

Аввалроқ, олий таълим муассасалари бакалавр босқичи талабалари ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси”нинг 2017/2018-ўқув йили бўйича республика босқичи ғолиблари аниқлангани хабар қилинганди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан биттадан, жами 14 талаба ушбу стипендияга лойиқ кўрилган.

Стипендия Низомига кўра, мазкур стипендия йилнинг ўн ойи давомида тўлаб бериладиган тўлов шаклида ташкил этилиб, унинг миқдори энг кам иш ҳақининг икки баробари (қарийб 350 минг сўм) этиб белгиланган.

Номзодларга ҳужжатларни 2-курсдан бошлаб топширишга рухсат этилади. Шунингдек, номзодларнинг ҳужжатлари ўтган ўқув йилида яхши ва аъло баҳоларга ўзлаштирган тақдирда қабул қилинади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here