ЙТҲда “Nissan” 8-синф ўқувчиси ва унинг 3 ёшли укасини уриб юборди

0

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Юнусобод” кўчасида 1955 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Х. “Nissan” русумли автомашинада ҳаракатланиб бораётиб икки пиёдани уриб юборган.

Воқеа 2018 йилнинг 9 февраль куни соат тахминан 08:00да содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Юнусобод тумани 17-мавзесида истиқомат қиладиган, 122-мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.Ш. ҳамда 4 ёшли укаси А.В. турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.

Ҳозирги дастлабки тахминларга кўра, ўқувчи ва унинг укаси эрталаб боғча ва мактабга бориш учун йўлга чиқишганлари аниқланган.

UzNews