Юртимиздаги яна бир банк автокредит таклиф этмоқда. Муддати беш йилгача

1

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва ички бозорда расмий дилерлар тармоғи орқали сотиладиган “GM Uzbekistan” АЖ автомобилларини олиш учун жисмоний шахсларга қуйидаги тартиб асосида истеъмол кредитлари берилади. Бу тўғрида XS.uz маълум қилди.

“Asia Alliance Bank” таклиф этаётган кредитлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, шунингдек, банкнинг минтақавий филиали мавжуд ҳамда банкда миллий валютада талаб қилинган даражагача депозит ҳисоб рақами очилган вилоятларда доимий иш ўрни ва пропискага эга жисмоний шахс – резидент (буёғига матнда қарз олувчи)га берилади.

Кредит қарз олувчи томонидан автомобиль нархининг 25 фоизи миқдори дастлабки бадал тўлови кўринишида тўлаш шарти билан автомобиль нархининг 75 фоизи миқдорида берилади.

Кредитлашнинг тўлиқ муддати учун суғурта мукофоти сўралган кредит суммаси таркибига киритилиши мумкин. Фақат кредитлашнинг тўлиқ муддатида унинг йиллик миқдори автомобил нархининг 1,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Банкда кредит гарови сифатида қуйидагилар қабул қилинади:

* кредит ҳисобига олинаётган автотранспорт воситаси (асосий гаров)и;

* банк талабини қондирадиган бошқа таъминот турлари(қўшимча);

Бунда гаров суммаси кредит суммасининг 125 фоиздан кам бўлмаган миқдорини қоплаши керак.

Қарз олувчи томонидан асосий қарз ва фоизлар ҳар ойда тенг миқдорда(аннуитет) тўлаб борилади.

Кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Кредит олиш учун ариза.
  2. Иш жойидан охирги 12 ой давомида олган даромад ҳажмини тасдиқловчи справка ёки шу каби бошқа ҳужжат.
  3. Яшаш жойидан справка.
  4. Автомобиль олиш шартномаси.
  5. Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва ИНН олганликни тасдиқловчи ҳужжат(справка) нусхалари.

Бу ҳақда банкнинг расмий сайтида хабар қолдирилган.

1 ТА ФИКР

Comments are closed.