14 февраль куни кучли ёмғирга тайёр туринг!

0

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 4-6, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7-12, кундузи 3-8, Устюрт бўйлаб кечаси 13-18, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача, шиддат билан 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 15-20 метргача, шиддат билан 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда  секундига 17-22 метргача, шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here