Даҳшат! Фарғонадаги бедодликлар қачон тугайди: 40 ёшли эркак тириклайин ёқиб юборилган!

1

“Бўстон мазали таомлари” чойхонасидан ташқари чақириб олиниб, ўғирлаб кетилган тадбиркор “Мирзаобод тутзори” фермер хўжалиги дала майдонида калтакланиб, ёқиб юборилди.

2018 йилнинг 4 февраль куни Фарғона вилоятининг Боғдод туманида  яшовчи, Т.Мамадалиев ИИБга мурожаат қилиб, 3 февраль куни соат тахминан 16.30 да бирга яшаган ўғли, хусусий тадбиркор, 1977 йилда туғилган Р.Мамадалиев Риштон туманида жойлашган “Бўстон маззали таомлари” номли чойхонада ўртоқлари билан ўтирган вақтида номаълум шахс томонидан чақириб олингани, сўнг ўртоқларининг олдига қайтиб кирмасдан ҳамда яшаш уйига келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 3 февраль куни соат тахминан 11.00 да Боғдод тумани Мирзаобод МФЙ яшовчилар 1987 йилда туғилган У.Раҳимов, 1993 йилда туғилган Ш.Миролимов, 1981 йилда туғилган С.Ғуломқодировлар маст ҳолда бўлган танишлари, Мирзаобод МФЙ яшовчи 1994 йилда туғилган Ж.Турғунов ва Конизар МФЙ яшовчи 1987 йилда туғилган Д.Хасановлар билан бирга Р.Мамадалиевни Риштон туманидаги “Бўстон маззали таомлари” номли чойхонадан кўчага чақиртириб С.Ғуломқодиров бошқарувидаги “Ласетти”, русумли автомашинага ўтказиб уни “Мирзаобод тутзори” фермер хўжалиги дала майдонига олиб бориб, Р.Мамадалиевни қасддан ўлдириш мақсадида бир неча маротаба уриб ҳушсиз ҳолатга келтириб, содир этган жиноятларини яшириш мақсадида, Р.Мамадалиевнинг устига ўзлари билан олиб келган бензин ёқилғисини сепиб ёқиб юборганликлари маълум бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, У.Раҳимов, Ш.Миролимов, С.Ғуломқодиров, Ж.Турғунов ва Д.Ҳасановлар қўлга олинганлар.

 

manba: uznews

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

  1. ўша ифлосларни, одам қиёфасидаги махлуқларни узига ўт қўйиш керак. «қонга қон, жонг-жон». Бекорга айтилмаган бу гап. одам ўлдирган қотилни азалдан жонини олишган. ўлган одамни хунини ким тўлайди. бу хайвонлар бир одамни ўлдириб индамай 8-10 йил камалиб чикиб хеч нарса бўлмагандай яна билган килигини килиб юраверадими??? Нега ахир? қамоқ жазоси кам уларга. билмасдан эмас атайлаб уюштирилган нарсаку бу. шунингучун уларни кечириш керак эмас. ўғри, қотил, муттахамларда ғурур бўлмайди. уларни тўккан кўз ёшига ишониш керак эмас.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here