Фаст-фуд ҳақида даҳшатли 10 та факт

0

Ҳозирги кунда фаст-фуд тановул қилмаган одам бор бўлса ҳам, у ҳақида, албатта, ҳамма эшитган. Замонавий одам учун вақт жуда ҳам муҳим. Шу сабабли тезлик ўта аҳамиятли. Шунинг учун тезкор овқатланиш онсонлик билан дунёни забт этмоқда. Бироқ, доим ёдда тутинг, ҳар ерда меъёр бўлиши керак. Шу сабабдан жуда ҳам яхши кўрадиган гамбургерларингизни камроқ истеъмол қилинг.

Фаст-фуд ақл бовар қилмас даражада оммавий бўлса-да, машҳур тармоқлар ўз динига янада кўпроқ одамларни жалб қилишга ҳаракат қиладилар. Қуйида эътиборингизга фаст-фуд тармоқларида ишловчилар ошкор қилишни истамайдиган 10 та сирни ҳавола этамиз.

Ташриф учун энг яхши вақт — пик соатлардир

Тезкор овқатланиш ресторанларига бориш учун энг идеал вақт эрталабки 11 дан кундузги 13 гача ва кечки 18 дан то 20 гача бўлган вақтлардаги пик соатлардир. Бўш стол топиш жуда қийин, лекин айнан шу вақтларда овқат янги тайёрланган бўлади.

Агар сиз янги тайёрланган картошка фри емоқчи бўлсангиз, у ҳолда тузсизини буюртма қилинг

Картошка фрига бутун партияси тайёр бўлганида туз қўшишади. Агарда сиз ўзингизга тузсиз порсия сўрасангиз, у ҳолда сизга янги тайёрланган картошка фри беришади.

Ошхона иси — бу маркетинг ҳийласи

Фаст-фуд бор жойдан ўтиб кетаётиб, агар сизга ошхона иси етиб келаётган бўлса, у ерга кирмай кетиш жуда мушкулдир. Бу бежиз эмас. Тезкор овқатланиш ресторанларининг аксар қисми ошхона иси мижозларга ва уларнинг ёнидан ўтиб кетаётган одамларга етиб боришига ҳаракат қиладилар. Масалан, эшикларни очиқ қолдирадилар.

“Кока-кола” чойдан арзон, чунки у иштаҳани оширади

Кўпгина жойларда газланган ичимликлар чойдан арзон туради. Буларнинг барига ширин газланган ичимлик билан чанқоқ босилмаслиги ҳамда углерод гази иштаҳани янада ошириши сабабдир.

Картошка фри 19 та ингредиентлардан ташкил топган

Картошка фрининг афсонавий таъмига 20 га яқин ингредиентлар аралашмаси ёрдамида эришилади. Уларнинг асосийси — бу картошка, лекин ёғлар ҳамда турли хил қўшимчалар, таъм ва исини кучайтирувчилар мавжуд.

Эрталаб вақтли келиш тавсия этилмайди

Эрта уйғониш бу, албатта жуда яхши, бироқ тезкор овқатланиш ресторанларига эрталаб барвақт, улар очилиши биланоқ бориш тавсия этилмайди. Бу вақтда ишчилар айнан ошхонани тозалаш воситалари билан тозалаётган бўладилар. Улар сизнинг овқатингизга тушуши мумкин. Таваккал қилмаган яхши.

Фаст-фудларда овқат 30 йил аввалгидан кўра анча калориялироқ

Бугунги кунда севимли овқатлар порсиялари сезиларли даражада ортган. Шу билан бирга уларнинг таркибига кирувчи калориялар ҳам ошган. Масалан, чизбургер ҳозир унинг 1980 йиллардаги кўринишидан 75 фоизга калориялироқ. 20 йил аввал картошка фри калорияси ҳозиргидан кўра икки маротаба кам бўлган, пицца эса 70 фоизга катталашган.

Сутли коктейллардаги шакар миқдори меъёрдан 2-3 маротаба ортиқ

Сутли коктейл фаст-фудлардаги классик ичимликдир. У, айниқса, ёз вақтида жуда оммалашади. Шакар истеъмол қилишнинг бир суткадаги ўртача меъёри 30-60 граммга тенг. Бу вақтнинг ўзида битта сутли коктейлда 85 граммга яқин шакар бор.

Овқат уни қўл билан еганда анча мазалироқ

Ҳеч ўйланиб кўрганмисиз, нима учун тезкор овқатланиш ресторанларида ошхона анжомлари деярли берилмайди? Эҳтимол, қўл билан ейиш мазалироқ бўлгани учун бунда овқатдан кўпроқ лаззат оласиз, натижада янада кўпроқ буюртма берасиз.

Газланган ичимликлар кранчалари деярли доим кир

Уларни ювиш қийин. Тасаввур қилинг, у ерда қанча бактерия ва микроблар йиғилади. Уларнинг таркибидаги шакарнинг жуда кўп бўлган миқдоридан эса микроблар янада тез кўпаяди.

 

7 Мўъжиза газетасидан олинди

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: