Фото: Қуръон мусобақасини туриб эшитишга ҳам рози содиқ мухлислар

0

Бугун, 13 февраль куни Тошкент шаҳридаги «Мумтоз» тантаналар саройида ўтказилаётган Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар саралаш босқичи ўзгача кайфият ва шукуҳ билан давом этмоқда.

Буни мусобақа бўлиб ўтаётган масканга юзлаб мухлисларнинг ташриф буюрганидан кузатиш мумкин. Саройда тайёрланган ўриндиқлар ташриф буюрганларга етмаганидан, Қуръон мухлислари туриб кузатишга ҳам рози бўлмоқдалар.

Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган хотин-қизлар ўртасидаги мусобақани онлайн тарзда минглаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам кузатмоқдалар. Улар томонидан билдирилаётган фикрлар эса Ўзбекистон Қуръон мусобақасига юқори баҳо эканидан далолат беради.

Қорияларимизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Бизни кузатишда давом этинг.

 

manba: muslim.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here