Ҳалокатга учраган “Ан-148” самолёти салонида экстрасенс ҳам бўлиб, ҳалокатни олдиндан кўра билган экан…

0

 

У ураллик жодугар ва экстрасенс Илья Ставский эди. Яқин дўстларидан бирининг гапига қараганда, унинг жоду шари бўлган ва яқинда шу шар орқали атрофида жуда кўп полициячилар турганини кўрган. Экстрасенс таъкидлаганки, полицияларнинг жоду шаридан жой олиши яхшиликка эмас. Бу осмон-у фалакдан огоҳлантириш сигнали ҳисобланади. Бирор кор-ҳолдан дарак бўлиши тайин. Шунинг учун ҳалокатга учрашдан бир неча кун олдин туғилган кунини ҳам камтарона ўтказишга қарор қилган..

Дўсти кейинроқ фожиа юз берган жойга борганда, ҳақиқатан у ерда кўплаб полициячилар борлигига гувоҳ бўлган.

— Илья туғилган кунини севган қизи билан Москва шаҳрида нишонлаганди, — дейди дўсти. — Жўнаб кетиш арафасида бу самолётга чиқишни сира истамаган. Роса иккиланган экан. Аммо ажалдан қочиб қутулиб бўлмайди. Севган қизи уни кетишга ундайвергач, рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Домодедово аэропортидан Орск шаҳрига парвоз қилган “Ан-148” йўловчи ташиш самолёти ҳалокатга учраган. Салондаги 64 нафар йўловчи, 7 нафар экипаж аъзоларининг барчаси ҳалок бўлган.

Илья Ставский Уралдаги тоғ ресурсларини қайта ишлаш комбинати директори Геннадий Ставскийнинг ўғли эди.

“Комсомольская правда”

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit