Кроссворд ечиш эси пастликдан асрайди

0

Эксетера университети олимлари навбатдаги тадқиқотларда кроссворднинг инсон миясига таъсирини текширувдан ўтказишди. Тадқиқотларга эллик ёшдан юқори бўлган 17 минг кўнгилли таклиф этилганди.

 

Улар икки гуруҳга бўлинган ҳолда бир неча йил давомида тадқиқотларда иштирок этишди. Бир гуруҳ доимий равишда кроссворд ечиш билан шуғулланди, иккинчи гуруҳ эса бу машғулотдан озод этилди. Натижа шундай бўлдики, кроссворд ишқибозларининг мияси бу машғулотдан узоқ одамларникига нисбатан анча ёш ва мустаҳкам экан. Доимий равишда кроссворд ечадиганлар энг мураккаб рақамлар зичлигини ҳам бир неча уринишдан сўнг эслаб қола олишди, бундан ташқари, уларнинг фикрлаш доираси ҳам бошқаларникидан анча юқори экани маълум бўлди.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: