Кунни кулги билан бошланг!

0

Ярим тунда катта кўчада кетаётган аёлни нотаниш эркак қувлай бошлади. Аёл подьездга кирди. Эркак ҳам ортидан қолмади. Аёл зинага чиққанда, қараса, эркак унга етиб олибди. Кўзларини маҳкам юмди-да, индамай тураверди. Эркак эса унинг елкасига қоқиб деди:

— Энди сен мени қувлаб ет!

***

Эр-хотин уй эшиги олдида хомуш ҳолда туришганди, қўшнилардан бири чиқиб сўради:

— Нима бўлди?

— Фалокат!.. Гараж калити уй ичида, уй калити машина ичида, машина эса гаражда қолиб кетибди!..

***

Икки эркак нариги дунёда учрашиб қолишди.

— Сен қандай бу ерга келиб қолдинг?

— Ўн тўртинчи қаватдан тушиб кетдим. Ўзинг-чи?

— Вей, учиб тушаётганда пастга қараш керак-да!..

***

Башоратчи судланувчига деди:

— Бўпти, мен ҳам суд мажлисида қатнашаман. Суд қачон бошланади дедингиз?

— Эртага соат ўнда.

— Ў, унда бора олмайман.

— Нега?

— Худди шу маҳал мени машина уриб кетади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: