«Miss Asiamix»: Миллатни шарманда қилаётган ўзбекистонлик қиз (видео)

4

Ижтимоий тармоқлар орқали «Miss Asiamix» халқаро гўзаллик танлови учун кастинг эълон қилингани тўғрисида хабар берган эди. Мазкур танловда иштирок этаётган уч нафар қизнинг исми шарифи ҳамда улар яшайдиган мамлакат номлари ҳам маълум қилинган.

«Miss Asiamix» гўзаллик танловида қуйидаги номзодлар иштирок этмоқда:

Малика Каримова Ўзбекистон номидан;

Нелли Слепцова – Ёқутистон ўткасидан;

Парвина Орзиқулова – Тожикистон мамлакатида.

Ушбу хабарни эълон қилганимиздан сўнг таҳририятимизга кўплаб мурожаатлар бўлди. Мурожаатларнинг аксари Ўзбекистон номидан танловда қатнашаётган қизнинг ташқи кўриниши билан боғлиқ бўлиб, ўзбек қизининг суратдаги кийиниш тарзи танқидларга сабаб бўлди. Кўпчилик мухлисларимизнинг эътирозларини инобатга олиб, мамлакатимиз номидан гўзаллик танловида иштирок этаётган Малика Каримованинг суратини саҳифамиздан олиб ташладик.

Аммо, бугун «Miss Asiamix» гўзаллик танловининг навбатдаги босқичи эълон қилингани маълум бўлди. Бу босқичда номзод қизлар ўзларининг қизиқишлари билан ўртоқлашиб, иқтидорларини намойиш этишлари керак эди.

Қизларнинг бири ўқ отиш санъатини намойиш этди, яна бири гитарада куй чалиб, қўшиқ куйлаган. Ўзбекистонлик қиз эса… Тўғриси Малика Каримова иқтидорини намойиш этиб кўрсатган бу ҳаракатларини қандай номлашни ҳам билмаймиз. Аммо шуниси аниқки, бу рақс санъати эмас!

Ҳурматли мухлис, биз учун сизнинг фикрингиз муҳим! Юртимиз номидан халқаро танловда иштирок этишга бу қиз муносибми? Қуйидаги танлов тизерини томоша қилинг ва баҳо беринг.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

4 ФИКРЛАР

Comments are closed.