Оққўрғонлик террорчи каллакесар қилмишига яраша жазосини олди!

0

 

Тошкент вилояти Оққўрғон туман жиноят суди шу ҳудудда яшовчи Аҳрор Қосимовни дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесар гуруҳига аъзоликда ва ўзгаларни шу жирканч кўчага киришга ундаганликда айблаб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди.

Тергов жараёнида шу нарса маълум бўлдики, Аҳрор Қосимов 2011 йили пул ишлаб топиш баҳонасида Туркияга жўнаб кетган. Бу мамлакатда яшаш жараёнида 2013 йили жиноят содир этиб, 11, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Турмада дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангарилар гуруҳи аъзолари таъсирига тушиб, улар билан бирга қочқин уюштирган.

Шундан кейин террорчиларнинг ижара квартираларида бекитиқча яшаб юриб, террор гуруҳини тарғиб қилиш, ёшларни йўлдан уриб Сурияга юбориш билан шуғулланган. Шу аснода «ИШИД» дала командирлари билан учрашиш ва турли қонунга хилоф ҳаракатларни содир этишдан тийилмаган.

podrobno. uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: