Саакашвилини Украинадан шармандаларча ҳайдаб чиқаришди…

0

 

Грузия собиқ президенти, Одесса собиқ губернатори Михаил Саакашвили кеча Киев шаҳрида қўлга олинди ва мамлакатдан ҳайдаб чиқарилди. Шу ҳақда Украина Давлат чегара хизмати раҳбари ёрдамчиси Олег Слободян расман маълум қилган.

Хабарда айтилишича, кеча кундузи Саакашвили Киев шаҳридаги нуфузли ресторанлардан бирида овқатланиб ўтирганда, давлат чегара хизмати ходимлари муҳожирлик хизмати ва миллий полиция вакиллари билан ҳамкорликда ресторанга бостириб киришган. Биринчи қаватда Саакашвилининг қўриқчилари турганди. Уларнинг барчаси полга юзтубан ётқизилиб, қўлларига кишан солинди. Кейин эса ҳарбийлар иккинчи қаватга кўтарилиб, Саакашвилининг ўзини ҳам қўлга олди. Айтишларига кўра, уни ресторандан яширин чиқиш эшиги орқали ташқарига судраб чиқишган. У керагидан ортиқ бақир-чақир қилган. Аммо унга ҳеч ким қулоқ тутиб ўтиргани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил охирида Киев округ маъмурий суди Саакашвилининг эктрадиция қилинмаслигига ҳеч қандай жиддий сабаб йўқлигини аниқлаган. Қолаверса, Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум этилиши ҳам у мамлакатда яшаши қонунга зид эканини кўрсатиб турибди. Баъзи манбаларда айтилдики, энди Саакашвили Польшага бориб сиёсий паноҳ сўраши мумкин.

zakon. kz