Яна бир банкдан “Автокредит”. Бунисида фоизлар аввалгиларидан бироз паст

0

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жисмоний шахсларга қулайлик яратиш мақсадида, қулай ва осон шартлар асосида “Автокредит” турини тақдим этади.

Кредит 3 йил муддатга йиллик 22-24 фоиз.

Кредит 3 (уч) йилдан ошмаган муддатга кредитни сўндириш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади

Автомобиль қийматидан қарздорнинг/мижознинг ўз маблағи чегирилгандан сўнг қолган қисмига қарздор/мижоз учун кредит расмийлаштирилади.

Кредит ҳужжатларини расмийлаштириш учун ундириладиган бир марталик банк воситачилик ҳақи Банк тарифларига мувофиқ белгиланади”

Иккиламчи бозордан сотиб олинаётган автомобиль, унинг техник паспортида кўрсатилган ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб, 3 йилдан ортиқ эксплуатация қилинмаган бўлиши лозим.

Қарздор/мижоз автомобилни иккиламчи бозордан кредитга сотиб олаётганда, кредит таъминоти сифатида сотиб олаётган автомобиль ўрнига Банкни қониқтирадиган бошқа таъминот ёки учинчи шахс кафиллигини тақдим этса, автомобилнинг техник паспортида кўрсатилган ишлаб чиқариш санасидан бошлаб 5 йилдан ортиқ эксплуатация қилинмаган автомобиль сотиб олинишига йўл қўйилади.

“Автокредит”ни олиш учун қуйидаги филиалларига мурожаат қилиш мумкин.