Даврон Кабулов: «Миллион» таркиби янгиланди аммо у олдингисидан кучли бўлади!

0

Даврон Кабулов «Миллион» жамоаси жорий йил 30 мартидан 5 апрелига қадар «Истиқлол» санъат саройида янги дастурини тақдим этишини маълум қилди. Мазкур концертда жамоа аввалги таркибда иштирок этмайди. Бунга Даврон Кабуловнинг ўзи шундай изоҳ берган:

«Турли сабабларга кўра Умид Умаров, Отабек Мирзахолов, Шаҳло Зоирова ва Аҳмад Темуров жамоани тарк этишди. Улар ҳақида яхши ёки ёмон фикр билдирмайман. Ҳамманинг ўзига инсоф берсин. Асосийси, жамоанинг Миркомил ва Алишер каби устунлари, тирикчилик баҳона виждонига қўшиб дўстини сотиб юбормайдиган Умидлар ҳамон ‘Миллионъни янада ривожлантириш йўлида изланишмоқда».

Янгиланган «Миллион» қандай кўринишда бўлади? Аввалгиси каби қизиқарли чиқишларни кутиш мумкинмии? Бу саволларга Даврон Кабулов шундай жавоб беради:

«Табиийки, ‘Миллион’ бир актёрнинг жамоаси эмас ва таркибда янги, бир вақтнинг ўзида сизга жуда таниш номларга гувоҳ бўласиз. Худо хоҳласа, жамоа кўп вақт ўтмай олдингисидан кучли бўлади».

Даврон Кабулов