Гриппни бир кунда даволайдиган дори воситаси яратилди

0

Япониянинг “Shionogi” фармацевтика компанияси одамни бир кунда гриппдан фориғ қиладиган дори воситасини яратди. Унга балоксавир-марбоксил номи берилди, деб ёзади “Science Alert” нашри.

Ушбу малҳам самарадорлиги клиник синовлардан муваффақиятли ўтди. Тажриба-синовида грипп билан оғриган 1436 киши жалб этилган. Улар уч гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳ беморларига 40-80 миллиграмм балоксавир-марбоксил, иккинчи гуруҳга 75 миллиграмм осельтамивир, учинчи гуруҳ плацебо дориси берилди.

Аниқланишича, янги препарат юборилган организмдаги хавфли вирус 24 соат ичида йўқотилди. Иккинчи гуруҳда бу муддат 72 соат, учинчи гуруҳда 96 соатни ташкил этди. Боз устига, балоксавир-марбоксилни қабул қилганларнинг касалликни енгиши енгилроқ кечган.

Япония команияси ушбу самарали дори воситасини келгуси йилдан бошлаб савдога чиқаришни режалаштираяпти.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here