ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Миёвлаш фақатгина мушукка хос эмас. Ҳатто олмахон ҳам миёвлашни хуш кўради.

2. Овқатдаги маза тарқатувчи моддалар сўлак билан аралашмагунча, одам таомнинг мазасини аниқлай олмайди.

3. Англияда жонига қасд қилишга уринганлар ўлимга маҳкум этилади. Бу қонун мамлакатда 1845 йилдан бери амал қилади.

4. Шундай балиқ тури борки, уни акула ея олмайди. Бу Моисей балиғи бўлиб, акуланинг оғзига ўзидан заҳар ажратиб пуркайди. Агар акула бу балиқни оғзига солиб улгурган бўлса, заҳар туфайли ўлжасини тупуриб ташлашга мажбур бўлади.

5. Одам организмидаги сув 1 фоизга камайса, чанқоқни ҳис этади. Агар 5 фоизга камайса, ерга юзтубан йиқилади. Башарти 10 фоизга камайса, ҳалок бўлади.

6. Олма ҳамда банан ҳиди озишда ёрдам беради.

7. Одам жилмайганда, 17 та, хафақон қиёфада бўлса 43 та мушаги баравар ҳаракатга келади.

8. Немис олимларининг таъкидлашича, юрак хуружи асосан якшанбадан душанбага ўтар кечаси содир бўларкан.

9. Айиқнинг юраги ҳар дақиқада 40 марта уради. Уйқу маҳали эса дақиқасига 8 марта уради холос.

10. Дунёда энг оғир китоб сифатида Лондондаги музейда сақланаётган географик атлас эътироф этилади. Атласнинг бўйи бир метр, соф вазни эса 320 килограммга тенг.

vsmu. by

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit