КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Икки чумоли ўйингоҳда футбол бўйича маҳаллий терма жамоа машғулот ўтказишини томоша қиларди. Бири иккинчисидан сўради:

— Биласанми, биз иккимиз ҳаммадан зўрмиз!

— Масалан, кимдан?

— Масалан, анави футболчилардан.

— Нега энди?

— Чунки биз жаҳон чемпионати финалида юз фоиз таркибда майдонга чиқамиз.

 

* * *

 

— Оғайни, «I don’t know» нинг таржимаси қанақа бўлади?

— Мен билмайман.

— Оббо, бугун нега омадим келмаяпти-а? Ҳеч ким билмайди-я!

 

* * *

 

70 яшар қария дўконга кириб сотувчидан иккита костюм танлаб беришини илтимос қилди. Сотувчи ундан сўради:

— Ота, нега иккита костюм олишингиз керак? Тинчликми?

— Ҳа, дадам билан бирга тўйга борамиз.

— Дадам билан? Вой, дадангиз неча ёшдалар?

— Бу йил 100 ёшга тўлди.

— Кимнинг тўйига борасизлар?

— Дадамнинг дадаси, яъни, менинг бобом уйланяпти.

— Нима? Бобонгиз неча ёшдалар?

— 130 да.

— Вой мен ўлиб қўя қолай? Зарилмикан бобонгизга 130 ёшда уйланиб?

— Ўзига қолса, ҳаётда уйланмасди, дадаси қўймаяптикан.

 

* * *

 

Болакай дадасига деди:

— Дада, ойим машинани сизданам зўр ҳайдаркан.

— Бўлиши мумкинмас.

— Мумкин. Масалан, ўзингиз қўл тормозга қўйилса, машина бир метр ҳам юра олмайди дердингиз. Тўғрими?

— Тўғри.

— Ойим қўл тормозга қўйиб машинани 15 метргача юргиза олди.

 

* * *

 

Янги бой хотинига деди:

— Оғайним Сотимнинг одида жуда хижолатда қолдим-да!

— Нега?

— Бир ойнинг ичида уч марта хотинининг таъзиясига таклиф қилди. Мен бўлсам, уни бир мартаям таклиф этолмадим.

 

* * *

 

Шаҳарлик эркак қишлоқдаги оғайнисиникига меҳмон бўлиб борганди. Уй эгаси кечқурун ухлашга ётишдан олдин, меҳмонга деди:

— Бизнинг қишлоқда ҳаммани хўроз уйғотади.

— Шунақами? Унда ўша хўрозингни соат 7: 30 га қўйгин!

 

* * *

 

2300 йил. Радиодан навбатдаги хабарни ўқиб эшиттиришяпти:

— Марс орбитасида салонида ўлган ҳайдовчи билан қадимий электромобил топилди. Замонавий технология имкониятларидан унумли фойдаланиш натижасида олимлар ҳайдовчини тирилтиришга муваффақ бўлишди.

 

* * *

 

Эркак дўстидан сўради:

— Бу йилги олимпиадани томоша қиласанми?

— Йўқ.

— Нега?

— Допинг қабул қилганликда айблаб хотиним мени олимпиада томошасидан маҳрум этди.

 

* * *

 

Хотин эридан сўради:

— Мен сиз билан ажрашиб бошқасига тегиб кетсам, ачинармидингиз?

— Бегона эркакка ачиниб жинни бўлибманми?

 

* * *

 

Университет профессори талабадан имтиҳон қабул қиляпти. Профессор сўради:

— Имтиҳон нима?

— Имтиҳон — бу икки ақлли одамнинг суҳбати.

— Агар шу икки одамнинг бири аҳмоқ бўлса-чи?

— У ҳолда иккинчиси стипендиядан маҳрум бўлади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here