Кунни кулги билан бошланг!

0

Подшо Афандини масхаралаш мақсадида сарой аҳлини йиғиб, фармони олий ўқиди:
— Биз бугундан бошлаб Насриддин Афандини эшак бошилик мартабасига мувофиқ кўрдик…
Афанди ўрнидан туриб подшога таъзим қилди ва бориб тахтдан ҳам юқорироқ бир жойга бориб ўтирди.
— Ҳа, Афанди, — деди подшо,— нима учун мендан ҳам юқорироққа ўтирдингиз?
Афанди қўлини кўтариб деди:
— Тақдирга тан беринг, шоҳим! Мен ўз вазифамни бажаришга киришдим!

***

Эр хотинига мақтанди:
— Қара, қанчалик кўп балиқ овладим!
— Бошимни қотирманг! Қўшнимиз уйга келишдан аввал балиқ сотадиган дўконга кирганингизни кўрибди…
— Нимасини айтасан… Балиқ кўплигидан ярмини дўконга топширишимга тўғри келди…

***

— Фамилиянгиз нима?
— Со-со-содиқов.
— Нима, дудуқмисиз?
— Йўқ, адам дудуқ бўлганлар. Гувоҳнома ёзган аёл эса ғирт тентак…

***

Хотин дарғазаб бўлиб эрига:
— Гапингизнинг мазмунидан, сиз учун биринчи ўринда футбол, иккинчи ўринда мен турар эканман-да!
— Сен ҳали улфатларим, маъишат ва мошинам борлигини бутунлай унутиб қўйибсан…

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: