«Мен сени ҳали ҳам яхши кўраман!»

0

Умидим сўнмайди, орзу қиламан,

Бир куни сенинг-ла бахтли бўламан.

Фақат сенинг ила шодон куламан,

Мен сени ҳали ҳам яхши кўраман!

Ишонмасанг менга, сўра Қуёшдан,

Ахир қалбингга нур сочиб тураман.

Кўйлак кийиб олиб, метин бардошдан,

Мен сени ҳали ҳам яхши кўраман!

Армонлар душманим, йўлатмайман ҳеч,

Фисқу фасодлардан юзим бураман.

Қалбимда юз очар суянчим илинж,

Мен сени ҳали ҳам яхши кўраман!

— Қиш… Поклик фасли! Лекин мен учун қандайдир зерикарли. Балки бу менинг кайфиятимга ҳамоҳангдир. Қиш бўлгандан кейин гупиллаб-гупиллаб лайлак қор ёғса-да! Жудаям соғиндим қорни… Наинки мен, бутун борлиқ қорни соғинган.

Қор ҳақида ўйлайман-у ўша ўйларим орасида сен пайдо бўласан. Юзимда майин жилмайиш зоҳир бўлади-ю, хаёл уммонига шўнғийман. Сен билан биргаликда қорбўрон ўйнаганимиз, Қорбобо ясаганимиз ёдимга тушади… Бугун эса сенсизман. Юрагим ҳам бўм-бўш. Лекин ҳали ҳам хаёлимда сен! Ҳаётим сенсиз ўтаётгани учун қишнинг оппоқ, беғубор кунлари-да менга татимайди, бари менга зерикарли кўринаверади, кўринаверади…

ЛАЙЛО,

«Ҳордиқ плюс» газетасидан

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here