Метрода жой бермаган йўловчини пенсионер қария пичоқлади

0

Метрога тушган япониялик қария ногиронлар ва кексалар учун мўлжалланган жойга ўтириб олган йўловчига пичоқ билан ҳужум қилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Полиция берган маълумотга кўра, 62 ёшли Мотокадзу Коидзуми ўзи билан метронинг битта вагонида кетаётган 32 ёшли йигит билан жой талашиб, жанжаллашиб қолди. Улар поезддан бирга тушганларига қарамай, жанжал платформада ҳам давом этди.

Йигит бекатлардан бирида чиқиб кетаётганда Коидзуми унинг қорнига пичоқ уриб, оломон орасига яширинди.

Эртаси куни қариянинг ўзи полицияга келиб, айбига иқрор бўлди. У йигитни пичоқлаш нияти бўлмаганлигини, унга ногиронлар ва қариялар учун мўлжалланган жойга ўтириб олганлигини тушунтирмоқчи бўлганда қўпол муомала қилганлигинит маълум қилди. Пичоқни ҳам ёмон ниятда эмас, балки мева арчиб ейиш учун ёнида олиб юрганлигини сўзлаб берди.

Ҳужумдан кейин пичоқланган йигит касалхонага ётқизилди.

 

manba: darakchi.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: